Тинчлик — бебаҳо неъмат

10:33 09 Июнь 2022 Жамият
1919 0

Тинчликни қадрлаш, уни бебаҳо неъмат эканлигини ҳис этиб яшаш, Ватанимизни севиш, унга садоқатли бўлиш, ёш авлод онгида ватанпарварлик туйғусини шакллантириш биз, ўқитувчиларнинг асосий вазифаларимиздан бири. Гарчи ҳозир мактаб ўқувчилари ёзги таътильда бўлсада улар олдидаги масъулиятимизни адо этишдан тўхтаганимиз йўқ.

Ўқувчиларнинг ёзги таътилини мароқли ташкил этиш мақсадида мактабимизнинг бошланғич синф ўқувчилари иштирокида «Тинчлик — бебаҳо неъмат» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда иштирок этган бошланғич синф ўқувчиларига фаровон ҳаётимиз, бахтли болалик, замонавий мактабларда илм олиш, қизиққан спорт турлари билан шуғулланиш каби барча саъй-ҳаракатлар тинчлик туфайли эканлигини тушунтириб, буни қадрлаш лозимлигини уқдирдик.

Ўқувчилар томонидан ёд олинган шеърлар, саҳна чиқишлари тадбирга ўзгача руҳ бағишлади. Эндигина таътилга чиққан болажонлар мактабни қўмсаб қолганлигини қайта-қайта таъкидлашди. Шу боис энди мактабимизда бундай тадбирлар бутун ёз давомида тез-тез ташкил қилишга келишиб олдик.

Ўлмасхон Қодирова, 

Сергели туманидаги 269-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?