Тиббиёт муассасаларида мудирлик қилганларга қўшимча устамалар берилади

03:03 03 Апрель 2022 Жамият
1161 0

Фото: Архив сурат

Соғлиқни сақлаш муассасаларининг таркибий бўлинмаларига мудирлик қилганлик учун врачларга:

— штатида врачлар лавозими 6 тагача бўлганда — ойига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 17,6 фоизи (144 минг 672 сўм) миқдорида;

— штатида врачлар лавозими 6 тадан ортиқ бўлганда — ойига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 24,6 фоизи (202 минг 212 сўм) миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.

— Кабинетларга мудирлик қилганлик учун врачларга ойига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10,6 фоизи (87 минг 132 сўм) миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?