Терсак маҳалласига «туризм қишлоғи» сертификати топширилди
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Ургут туманида «Терсак» туризм қишлоғининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Туризм қўмитаси раиси Улуғбек Шодиев, вилоят ва туман ҳокимликлари масъуллари, соҳа мутахассислари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тахтақорача довони ёқасида, тоғлар бағрида жойлашган «Терсак» қишлоғи замонавий инфратузилма ҳамда миллий анъаналар уйғунлашган манзил сифатида маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун жозибадор масканга айланмоқда.

2021 йилда «Туризм қишлоғи» мақоми берилган ушбу ҳудудда инфратузилмани яхшилаш, меҳмон уйларини ташкил этиш, ҳар бир хонадонни сайёҳларни қабул қилишга мослаштириш бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Айни вақтда қишлоқда 32 та меҳмон уйи фаолият юритмоқда, миллий таомлар таклиф қилинадиган ошхоналар ишга туширилган.
2023 йили «Терсак»га 10 минг нафар хорижий ва 25 минг маҳаллий сайёҳ ташриф буюрган. Жорий йилда бу кўрсаткич янада ортиши кутилмоқда. Шу мақсадда қўшимча дам олиш масканлари, янги меҳмон уйлари ташкил этилмоқда, сайёҳлар учун қулайликлар кенгайтирилмоқда.

Тадбир доирасида Терсак маҳалласига «Туризм қишлоғи» мақоми сертификати топширилди. Шунингдек, туризм соҳасида фаолият юритаётган бир қатор тадбиркорларга ҳам сертификатлар тақдим этилди. Бу уларнинг меҳнатини қадрлаш ва соҳани ривожлантиришдаги ҳиссасини эътироф этиш мақсадида амалга оширилди.
«Терсак»нинг расмий очилиши Ургут тумани ва бутун вилоят туризм салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилувчи муҳим қадамлардан бири сифатида эътироф этилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг