“Термизшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи пора билан ушланди

11:58 26 Март 2024 Жамият
839 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими, прокуратура ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда “Термизшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Ф.Ҳ. “M.M.” оилавий корхонасининг умумий овқатланиш шохобчасида газ нуқталарини ташкил этиш ва уларни тармоққа улашга рухсат ҳамда техник шарт хулосасини бериши эвазига 700 АҚШ доллари ва лойиҳа ҳужжатларини арзон нархларда тайёрлаб бериши учун яна 2 млн сўм талаб қилиб, ушбу пуллар ҳисобидан 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?