Термизда Эркин Аъзам таваллудининг 75 йиллиги кенг нишонланди

12:07 01 Декабрь 2025 Жамият
186 0

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, халқ қалбидан мустаҳкам ўрин олган драматург Эркин Аъзам таваллудининг 75 йиллиги тантанали равишда кенг нишонланди.

Термиз шаҳрида ўтказилган ушбу байрам тадбирида вилоят ҳокимлиги раҳбарияти, адабиёт ва санъатнинг таниқли вакиллари, ижод аҳли, адабиёт ихлосмандлари, адибнинг яқинлари ҳамда ёшлар иштирок этдилар.

Маросим давомида Эркин Аъзам асарларидан парчалар ўқиб эшиттирилди, шунингдек, унинг ижоди асосида яратилган фильмлар намойиш этилди. Тадбир иштирокчилари адибнинг ноёб услуби, замонавий ўзбек адабиётида тутган ўрни, халқчилиги ва инсонпарвар ғояларига бой ижоди ҳақида самимий фикрлар билдиришди.

Ҳозирда Эркин Аъзам «Тафаккур» журнали бош муҳаррири сифатида фаолият юритиб, ўзининг бой адабий меросини янада такомиллаштириб келмоқда.

Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер