Терговда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатлари янада кучайтирилади

Ўзбекистон Республикасида тергов фаолияти жараёнида шахс ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш бўйича муҳим ҳуқуқий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. 2025 йил 28 январда қабул қилинган янги қонунга (ЎРҚ-1022-сон) мувофиқ, жиноят-протсессуал қонунчилигига қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ушбу ўзгаришлар тергов судялари ваколатларини аниқ белгилаш ҳамда судга қадар иш юритиш жараёнида протсессуал қарорларни санксиялаш тартибини мустаҳкамлашга қаратилган.
Қайд этилишича, телефон ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб борилган суҳбатларни тинглаш ёки улардан ахборот олиш жараёнлари ҳам суд назорати остида амалга оширилади. Ушбу чоралар фуқаро ҳуқуқларини асоссиз чеклашнинг олдини олишга қаратилган.
Қонунга мувофиқ, тергов судялари жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритиш жараёнида шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устидан суд назоратини амалга оширади. Шу билан бирга, тергов судялари протсессуал қарорларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлиб, улар суд жараёнига қадар амалга ошириладиган ҳуқуқий ҳаракатларни қонунийлигини назорат қилади.
Шунингдек, янги ҳуқуқий нормалар доирасида жиноят ишларида тинув ўтказиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш тартиби ҳам аниқ белгиланди. Эндиликда, агар тегишли асослар мавжуд бўлса, прокурор, терговчи ёки суриштирувчи томонидан тинув ўтказиш учун асослар баён қилинган ҳолда илтимоснома тақдим этилиши шарт.
Қонун ҳужжатларида яна бир муҳим ўзгариш – мол-мулкни ҳатлаш тартиби аниқ белгилаб қўйилди. Унга кўра, мол-мулкни ҳатлаш бўйича илтимоснома жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судяси томонидан алоҳида тартибда кўриб чиқилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг