Театрда янги спектакль намойиши
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/«Халқ сўзи». Президентимизнинг “Театрларнинг жамият маданий ҳаётидаги аҳамиятини ошириш ва улар фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорида саҳна асарларининг аҳоли маънавияти юксалишидаги ўрни, театр фаолияти кўплаб соҳаларни қамраб олиши, замон қаҳрамонларини саҳнага олиб чиқиш бугунги кунинг долзарб вазифаси эканлиги таъкидлаб ўтилган. Шу боис юртимиз театрларида юксак савиядаги асарлар яратиш, томошабинларни театрга жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Самарқанд вилояти мусиқали драма театрида таниқли адиб ва драматург Қўчқор Норқобилнинг “Одамга ёрдам беринг!” номли саҳна асари намойиши бўлиб ўтди. Асарни режиссёр Алижон Ҳасанов саҳналаштирган. Спектакль ўз касбини қисмат деб билган фидойи шифокор ва ҳамширалар ҳақида. Драмада юрт бошига пандемия балоси ёғилган кезларда ҳаёт-мамот синовида матонат кўрсатган тиббиёт ходимларининг машаққатли меҳнати, ҳаётини хавф остига қўйиб беморлар умрини сақлаб қолишга жазм қилган кишиларнинг жасорати юксак даражада ўз ифодасини топган. Инсон қадри, одамийлик, тириклик моҳияти улуғланган саҳна намойишидаги воқелик ва ҳаётий манзаралар томошабин қалбини ларзага солади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг