ТДСИ Туркиянинг нуфузли университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди
Тошкент давлат стоматология институти (ТДСИ) делегацияси ташриф билан Туркияда бўлди.
Ташриф давомида институт делегацияси Эскишеҳир Османгази университети ректори К. Чолак, стоматология факультети декани С. Байрак, шунингдек, “Craniocatch Medikal Diş Sanayi ve Ticaret A.Ş.” компанияси директори И. Байроқдор билан музокаралар ўтказди.
Икки томонлама мулоқотлар якунида сунъий интеллект технологияларини тиббий таълимда, даволаш ва илмий-тадқиқот фаолиятида татбиқ этиш юзасидан Тошкент давлат стоматология институти ректори Н. Ҳайдаров ва Туркиянинг Эскишеҳир Османгази университети ректори К. Чолак ҳамкорлик шартномасини имзолади.
Учрашувда сунъий интеллектни тиббиётда қўлланилиши ва бундай тизимларни яратишда сунъий нейрон тармоқлар технологиясидан фойдаланиш афзалликларини ўрганиш, даволовчи шифокорларга тезкор ташхислаш қарорларини қабул қилишга ёрдам бериш, бу соҳада кадрларни тайёрлаш, уларни малакасини ошириш, илмий тадқиқотлар асосида сунъий интеллект имкониятларидан оқилона фойдаланиш каби масалалар икки олий таълим муассасалари ишчи гуруҳларининг вазифалари сифатида белгилаб олинди.
Эскишеҳир Османгази университети 1970 йилда ташкил этилган. Бугунги кунда унинг 13 факультетида 35 000 нафардан ортиқ талаба таҳсил олмоқда. Уларга 1700 нафардан ортиқ профессор ва ўқитувчилар дарс бермоқда. Илмий тадқиқот ва инновацион изланишлар университетнинг 4 та тадқиқот институти ва 40 та илмий-тадқиқот марказларида олиб борилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг