«Ташаббусли бюджет»да ғолиб лойиҳалар рўйхати эълон қилинди
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
«Ташаббусли бюджет»нинг 2025 йилги 2-мавсуми доирасида лойиҳаларга овоз бериш босқичи ўз ниҳоясига етди. Жараёнларда республика бўйлаб жами 11 миллиондан ортиқ овоз берилди.
«Ташаббусли бюджет» 2025 йилги 2-мавсуми 1-босқичи 15 июлдан 3 августгача ўтказилиб, унда лойиҳалар рўйхатга олинди. Сўнгра 4 августдан 18 августгача саралаш босқичи бўлиб ўтди. 19 августдан 21 августгача тарғибот босқичи ўтказилган бўлса, 22 августдан 31 августга қадар лойиҳаларга овоз берилди.
Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 3,2 триллион сўмлик 2 332 та лойиҳа ғолиб деб топилди!
«Очиқ бюджет» порталида «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2025 йилги 2-мавсуми ғолиб лойиҳалари эълон қилинди. Мазкур лойиҳалар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг