«Ташаббусли бюджет»: энди бир маҳалла бир йилда икки марта ғолиб деб топилмаслиги мумкин
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Қайд этилишича, 2024 йил 11 июнь куни бўлиб ўтган мажлисда Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоровга «Ташаббусли бюджет асосида шакллантирилган лойиҳаларни молиялаштириш ва уларнинг натижадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» Қонунчилик палатасининг парламент сўрови юборилган эди. Навбатдаги мажлисда депутатлар Бугун сўровга юборилган жавобни кўриб чиқилди.
Унга кўра, кенг жамоатчилик ва депутатларнинг таклифларини инобатга олиб амалдаги тартибга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Хусусан, аҳоли сони кичик бўлган маҳаллаларнинг ғолиб бўлиш имкониятини яратиш мақсадида доимий тарзда ғолиб бўлиб келаётган маҳалла(ташкилот)ларга танаффус эълон қилиш амалиётини жорий этиш кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, эндиликда ходимларни мажбурий овоз тўплашга жалб этиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида овоз бериш босқичи муддатини 10 кунга камайтириш, мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни ғолиб лойиҳалар рўйхатидан четлатиш амалиётини жорий этиши, халқ депутатлари ҳудудий кенгашларининг ваколатларини кенгайтириш мақсадида туман (шаҳар) бюджетидан қўшимча маблағ ажратиш ҳисобига ғолиб бўлмаган лойиҳаларни қўшимча ғолиб сифатида эълон қилиш амалиётини жорий этиш назарда тутилмоқда.
«Ушбу ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиб кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Олий Мажлис Сенатига тақдим этилган», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг