Таъмирлаш ишлари сабабли пойтахтнинг баъзи ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

10:15 24 Март 2023 Жамият
482 0

Юнусобод тумани Аҳроробод кўчаси ҳудудидаги газ қувурига газ ҳисоблагич ўрнатилиши режалаштирилган. Шу сабабли бугун, 24-март куни соат 10:00дан 18:00 га қадар «Катта Ҳасанбой» МФЙ Аҳроробод кўчаси, Аҳроробод 1-2-3 тор кўчалари ва Катта Ҳасанбой 8-9-10 тор кўчаларидаги 500 та уй хўжаликларида ҳамда ҳудуддаги 15 та улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. 

Мирзо Улуғбек тумани Қора-су-1 даҳаси, Зулайҳо кўчаси ва Қора-су-6 даҳаси, Авайхон кўчасида ўрнатилган газ ҳисоблагичларни юқори босимли газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган.

Шу сабабли бугун, 24 март куни соат 10:00дан 17:00 га қадар Қора-су-1 ва Қора-су-6 даҳасида жойлашган 17 та кўп қаватли уйлардаги 1 484 та аҳоли хонадонларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Яшнабод тумани, Лининчи кўчаси РДУК-200, Илтифот кўчасидаги РДУК-100 ҳамда Олмос кўчасидаги РДУК-100 юқори босмли ГТРларнинг чегара ҳудудларига газ ҳисоблагич ўрнатиш ишлари режалаштирилган.

Шу туфайли бугун, 24 март куни соат 10:00дан 17:00 га қадар қуйидаги истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Шундан аҳоли истеъмолчилари:

— «Гўзал», «Олмос» МФЙларидаги 1 800 та уй хўжаликларида газ босими пасаяди;

Улгуржи истеъмолчилар:

— Оҳангарон шоссе кўчасида АГНКС («Олмос» МФЙ ҳудудида);

— Роҳат автосервис, Ациана Рагинг тен, Тегирмон нонвойхона, Автотеххизмат, Мурабби Ж, Дилшод Фуд, Гумбаз строй, Битономакс, МЖБК, ЧП аҳмедова, Юртқурилиш сервис, Добри тандир, Абдувалиев, Дарлюкс, Бетиз, Классик Декор, Баубах, Раззата, Эверест Импекс Плюс, Мусаффо Бизнес, Саидбурхон Омад, ЧП Авазхон водий таомлари, Баҳромхон, Савдобарака;

Бектемир туманидаги улгуржи истеъмолчилар:

— СП УзКEЙСМАШ, СП ООО ТEШНО CОНТИНEНТАЛ, МЧЖ СEРВИС САИДА, МЧЖ «ГОЛДГАЗ СEРВИС», МЧЖ «БEКТEМИР МEТАН», МЧЖ «ТОШКEНТ ТEХНОЛОГИК ҚУРИЛИШ», Тошкент шаҳар Фавқулодда Вазиятлар бошқармаси, МЧЖ «МEГА ИНДУСТРЙ ГРОУП», ООО «КОМАНДОР СТАР», ООО «ШEРИФ ГРОУП АВТО», Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси, МЧЖ «МУСТАҚИЛ», СП ООО «СП ВИД» истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари якунлангач табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер