Таълим тизимини бир кунда ислоҳ қилиб бўлмайди, аммо бир жамоа бўлиб ҳаракат қилсак, мақсадларимизга албатта эришамиз — Ҳилола Умарова
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Директорлар кенгаши” аъзолари учун “Замонавий таълим – директорлар нигоҳида” мавзусида семинар-тренинглар бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда вазир Ҳилола Умарова иштирок этиб, ушбу ислоҳотнинг аҳамияти ҳақида сўз юритди:
Тизимда амалга оширилаётган кўплаб ислоҳотлар бугун таълим сифатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда. Янги лойиҳаларни жорий этмоқдамиз, янги марралар томон интилмоқдамиз.
Бу йўлдаги ташаббусларимиздан бири – энди мактаб директорларини тайёрлаш ва уларни лавозимига тайинлашда шаффоф тизим жорий этилади. Бу таълим тизимини ривожлантириш, ўз олдимизга қўйган мақсадларимизга эришишда катта аҳамиятга эга.
Шунингдек, ҳар бир директор энди доимий равишда ўз устида ишлаб, малака ошириши ва мактаб бошқарувига оид йиллик режаларини тақдим этиши лозим бўлади.
Бугунги тренинг айни шу йўлда яна бир қадам бўлади, деб ўйлайман.
Тизимни бир кунда ўзгартириб бўлмайди. Лекин бир жамоа бўлиб ҳаракат қилсак, албатта режаларимизни рўёбга чиқара оламиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- “Ўзбекистон – дунёга ҳали очилмаган илм хазинаси” — Халқаро автомобиль федерацияси Президенти
- Она тили ва адабиёт фанидан мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар рўйхати эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг