Талабаларнинг контракт тўлови иш берувчилар томонидан қоплаб берилиши мумкин
Ҳукумат қарори (8-сон, 09.01.2026 й.) билан «Олий таълим ташкилотлари талабаларининг буюртмачилар билан ҳамкорлигини ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу низом бакалавриат йўналишида 2- ва ундан юқори курсда ўқиётган талабаларнинг ўқиши учун шартнома тўловларини иш берувчилар томонидан қоплаб бериш ҳамда уларнинг таълими якунлангач ишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
Низомга кўра, олий таълим ташкилотлари ҳамда талабалар ўртасида 3 томонлама шартномалар тузишда ишчилар сони 50 нафардан ортиқ ёки қиймати камида 1 млн АҚШ доллари бўлган инвестиция лойиҳаларига эга вазирлик, идора ҳамда ташкилотлар буюртмачи сифатида иштирок этиши мумкин.
Талабалар ҳар йили 20 сентябргача саралашда иштирок этиш учун олий таълим ташкилотига электрон ариза топширади. Бунда ўзлаштириш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотнома илова қилинади.
Талабалар ўқишни битирганидан сўнг буюртмачи корхона ёки ташкилотда ишлаб бериш шарти билан ариза топширади. Ариза топшириш ва саралаб олишда иштирок этувчи талабгорларнинг жорий ўқув йилида ўзлаштириш GPA кўрсаткичи 3 ва ундан юқори бўлиши талаб этилади.
Танлов комиссияси ҳар йили 15 октябргача олий таълим ташкилотида талабгорларни суҳбат асосида саралаб олишдан ўтказади. Талабгорларни саралаб олишда буюртмачи вакили хулосаси асосий мезон ҳисобланади.
Шунингдек, 3 томонлама шартнома тузган ва таълимни муваффақиятли тамомлаган талабалар ўқишини битирганидан кейин буюртмачи томонидан белгиланган тартибда ишга қабул қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг