Талабалар турар жойларига аризалар қабули очилди
1 августдан Олий таълим муассасалари талабаларига мўлжалланган турар жойларга жойлашиш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, аризаларни ягона интерактив давлат хизматлари портали – my.gov.uz орқали юбориш мумкин.
Дастлаб имтиёзли ва устувор мезонларга эга талабалар ётоқхона билан таъминланади. Шундан кейин умумий рўйхат асосида қолган талабалар учун мавжуд ўринлар тақсимланади.
Ётоқхоналардаги ўринлар 1-курс талабалари учун 55–65 фоиз, 2-курс талабалари учун 15–20 фоиз, 3-курс ва ундан юқори босқич талабалари учун 20–25 фоизгача ажратилиши мумкин.
Таъкидлаш жоиз, аризаларни топшириш муддати чекланмаган бўлиб, бутун ўқув йили давомида очиқ бўлади.
Маълумот учун, 2025/2026-ўқув йили учун ОТМга 1-босқичга қабул қилинадиган абитуриентлар тест натижалари эълон қилингач, ариза топшириш имкониятига эга бўлади. Улар учун ҳам ўринлар юқоридаги мезонларга мувофиқ белгиланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг