Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди

13:52 12 Март 2026 Жамият
404 0

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Темур Малик ва Буюк ипак йўли кўчалари кесишмасидаги янги туннель йўли деворининг бир қисми ўпирилиб тушди. Пойтахт ҳокимлиги мазкур ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Билдирилишича, содир бўлган ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ҳокими ишчи гуруҳ ва мутасадди хизматлар раҳбарлари билан биргаликда зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Айни пайтда мутахассислар ҳудудни кўздан кечириб, вазиятга дастлабки баҳони бермоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

«Барча зарур хизматлар жалб қилиниб, хавфсизликни таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Вазият доимий назоратга олинган», дейилади ҳокимлик хабарида.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган тасвирларда ўпирилиш содир бўлган жойнинг рўпарасидаги йўл юзасида ҳам йирик ёриқлар пайдо бўлганини ҳам кўриш мумкин.

Ҳозирча кўприкнинг бир қисми нега кўчиб тушгани ва ҳодиса оқибатлари бўйича маълумот берилмаган.

Маълумот учун, ушбу йўл ўтказгич Темур Малик кўчасини реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида 128,6 миллиард сўм эвазига қурилган. Иншоот 2024 йил август ойида фойдаланишга топширилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер