Тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилмоқда

18:56 24 Февраль 2025 Жамият
173 0

Айни кунларда Бизнес-омбудсман томонидан бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда мамлакатимиз бўйлаб тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга бағишланган бир қатор семинар-тренинглар ва учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Президентимизнинг “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур семинарларда ҳужжат мазмун-моҳияти ва аҳамияти бўйича батафсил маълумот берилмоқда.

Жумладан, Бизнес-омбудсман ахборот хизмати хабарига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманида ўтказилган семинарда тадбиркорлар, ҳоким ёрдамчилари ва бошқа мансабдор шахслар иштирок этди. Семинар давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди.

Сирдарё вилояти Экология бошқармаси ходимлари учун ўтказилган семинарда ҳам юқоридаги ҳужжат мазмун-моҳияти, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар, “Ягона давлат назорати“ ахборот тизимида рўйхатга олиш ва жорий этилаётган янги тартиблар бўйича маълумот берилди.

Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармасида ўтказилган йиғилишда фармон ижросини таъминлаш, йўл қурилишида тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувлари, қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш ва “Хавфни таҳлил қилиш“ электрон тизими жорий этилиши масалалари муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер