Табиий фанлар: янгича ёндашувлар ва долзарб тадқиқотлар
Элёр ҲАЙДАРОВ/«Халқ сўзи». Жорий йилнинг 18-19 октябрь кунлари Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида «Табиий фанлар: янгича ёндашувлар ва долзарб тадқиқотлар» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда. Унда мамлакатимизнинг етук олимлари билан бирга Россия, Германия, Хитой, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Япония, Покистон ва бошқа хорижий давлатлар вакиллари ҳам ўз илмий маърузалари билан иштирок этмоқда.
Мазкур анжуман инсоннинг табиатга муносабати, атроф-муҳит муҳофазаси каби долзарб масалаларга бағишланган. Бундан ташқари, конференцияда география, биология, кимё ва экология фанларига доир инновацион тадқиқотлар ҳамда соҳадаги муаммолар бўйича олиб борилган илмий изланишлар тақдим этилмоқда.
— Анжуманда табиий фанлардаги бугунги долзарб муаммолар қамраб олинган, — дейди биология фанлари доктори Ўктам Хўжаназаров. — Жумладан, бугунги кунда юртимизда чўллашиш жараёнини бартараф этишга бағишланган илмий изланишлар бўйича муҳокамалар ўтказилди. Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида биологик хилма-хиллик ҳамда ноёб доривор ўсимликларни сақлаб қолиш бўйича маърузаларни тингладик. Албатта, бу изланишлар чет эллик олимлар билан ҳамкорликда амалга оширилса, янада самарали натижаларга эришишимизга ишончимиз комил.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг