Сурхондарёда янги ҳайдовчилар тайёрлаш ва имтиҳондан ўтказиш маркази очилди
Сурхондарё вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш жараёнини қулай, тезкор ва шаффоф тарзда ташкил этиш мақсадида Термиз туманида замонавий имтиҳон маркази фойдаланишга топширилди.
Марказда бир кунда назарий жиҳатдан 800, амалий жиҳатдан эса 400 нафардан имтиҳон олиш имконияти мавжуд бўлиб, барча жараёнлар автоматлаштирилган электрон тизим орқали амалга оширилади. Шу тариқа адолатли баҳолаш таъминланади ва коррупциявий ҳолатлар олди олинади.

Уч гектар майдонга барпо этилган автодромда ўқув хоналари, барча тоифадаги транспорт воситалари учун мослаштирилган амалий синов йўлаклари, кузатув камералари ва хавфсизлик тизимлари ташкил этилган. Имтиҳонлар A, B, C, D, BE, CE ва DE тоифалари бўйича ўтказилади.
Шунингдек, марказ ногиронлиги бўлган фуқаролар учун ҳам тўлиқ шароит яратилган: улар учун махсус мослаштирилган автотранспорт воситалари ва инфратузилмалар ташкил қилинган.

Марказнинг ишга туширилиши нафақат ҳайдовчилар тайёрлаш сифатига ижобий таъсир кўрсатади, балки аҳолига яқин, шаффоф ва замонавий давлат хизматларини кўрсатишда муҳим қадам бўлди.
Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг