Сурхондарёда сув таъминоти тизими янгиланмоқда: хизмат автомобиллари топширилди

11:34 26 Ноябрь 2025 Жамият
202 0

Сурхондарё вилоятида сув таъминоти тизимини модернизация қилиш ишлари доирасида «Сурхондарё сув таъминоти» АЖнинг Термиз шаҳри, Денов ва Шеробод туман бўлимларига янги «Onix» енгил хизмат автомобиллари топширилди.

Маълумотларга кўра, 2017 йилда ҳудудда марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 47,1 фоизни ташкил этган бўлса, бугунги кунда ушбу кўрсаткич 67 фоизга етган. Айни пайтда «Тўпаланг–Термиз» мега лойиҳасининг иккинчи босқичи амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида 1,7 миллион аҳолига барқарор ичимлик суви етказиб бериш имконияти яратилади.

— Сўнгги йилларда соҳа ходимлари учун яратилаётган шароитлар хизмат сифатини оширишга бевосита таъсир қилмоқда, — дейди «Сурхондарё сув таъминоти» АЖ Шеробод тумани бўлими бошлиғи Комил Эшонқулов. — Янги хизмат машиналари муаммоларга тезкор етиб бориш, аварияларни бартараф этиш ва аҳолини узлуксиз ичимлик суви билан таъминлаш имкониятларимизни янада кенгайтиради.

Шу куни «Шимолий дарвоза» сув ишлаб чиқариш ва тарқатиш иншоотида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида бўш ер майдони текисланиб, ҳудудга 500 туп арча кўчатлари экилди.

Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?