Сурхондарёда пахта йиғим-теримига старт берилди
Бандихон тумани “Чашма” фермер хўжалигидаги пахта майдонларида биринчилардан терим жадал суръатда бошланди.
Сурхондарё вилоятида йиғим-теримга пухта тайёргарлик кўрилган. Далаларда техникалар шай ҳолатга келтирилган, теримчилар отрядлари учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Озиқ-овқат, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, махсус воситалар захираси шакллантирилиб, мавсумни сифатли ва қисқа муддатда якунига етказишга катта эътибор қаратилган.

Дарвоқе, анъанага кўра, пахта йиғим-терим мавсуми арафасида Ал-Ҳаким ат-Термизий мажмуасида эҳсон тадбири ташкил этилган эди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, туман ҳокимлари, қишлоқ хўжалиги фахрийлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Жорий мавсумда пахта теримида Хитойда ишлаб чиқарилган замонавий FM WORLD 4MZ-4 русумли пахта териш машиналари вилоят далаларида биринчи бор синовдан ўтказилади. Бу техника ҳосилни тез ва сифатли йиғишда фойдаланиш учун кластер ва фермер хўжаликлари томонидан жами 60 дона миқдорида харид қилинган. Замонавий машина пахтакорлар меҳнатини енгиллаштиришга хизмат қилади.

Бу йил Сурхондарё вилояти пахтакорлари 62 минг 852 гектар майдонда ғўза парваришлади, биринчи бўлиб пахта топшириш режасини бажаришни мақсад қилишган.
Фарҳод ЭСОНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг