Сурхондарёда милодий I-II асрларга тегишли хум идиш топилди

10:09 05 Март 2023 Маданият
1515 0

2023 йил 2 март куни Денов тумани «Қорабоғ» маҳалласида яшовчи фуқаро Баҳром Абдимўминов ариқ қазиш жараёнида катта ҳажмли сопол хум топгани тўғрисида Сурхондарё вилояти маданий мерос бошқармасига хабар қилди.

Хумнинг тарихийлик аҳамиятини ўрганиш ва реставрация қилиш мақсадида Термиз археология музейи ҳамда Термиз давлат университети тарихчи олимлари томонидан бутунлигича қазиб олиниб, музейга олиб келинди.

Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра хум милодий I-II асрларга тегишли эканлиги тахмин қилинмоқда. Олимлар томонидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер