Сурхондарёда дарахт қўпорган шахс 20 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилди
Сурхондарё вилоятида жийда дарахтини илдизи билан қўпориб олган фуқаро жазоланди. Бу ҳақида вилояти Экология бошқармаси хабар берди.
Унда айтилишича, Жарқўрғон тумани «Олтинтепа» маҳалласи «Оқтепа» массивида фуқаро М.Х. ички ариқ қазиш жараёнида эҳтиётсизлик туфайли жийда дарахтини қўпориб олган.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро М.Х.га Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баробари — 10 миллион 300 минг сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланган.
Бундан ташқари, фуқаронинг ушбу эҳтиётсизлиги оқибатида ўсимлик дунёсига етказилган зарар 9 миллион 888 минг сўм этиб ҳисобланган ва белгиланган тартибда ундириш чораларини кўриш тайинланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг