Сурхондарёда Божхона бошқармаси тезкор ходими, Наманганда Кадастр бўлими бошлиғи коррупция билан ушланди
Коррупция ва фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими катта тезкор ходими ноқонуний тарзда фуқародан 400 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Маълум бўлишича, ушбу тезкор вакил хизмат мавқейидан фойдаланиб, Термиз туманида яшовчи фуқаронинг 20 минг АҚШ долларини декларация ҳужжатларини расмийлаштирмасдан, танишлари ёрдамида «Сариосиё» чегара божхона пости орқали Тожикистон Республикасига ўтказиб беришни ваъда қилган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 25,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Шу каби яна бир ҳолат, ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.
Унда вилоятдаги туманлардан бирининг Кадастр бўлими бошлиғи маҳаллий фуқарога тегишли озиқ-овқат дўконининг ташқи томонига қурилган бостирма (навес) учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 5 миллион сўм талаб қилиб, шундан 3 миллион сўм олган вақтида қўлга тушган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Бундан ташқари, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ «Энергосавдо» филиали Наманган бўлинмаси Косонсой тумани юрисконсульти маҳаллий фуқародан 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Ушбу шахс ўтказилган рейд тадбирлари давомида фуқаро ўзининг яшаш хонадонида электр тармоғига ноқонуний уланганлиги ҳолати аниқлангани бўйича тузилган далолатномага асосан чиқарилган 28,6 миллион сўм жаримани электрон тизимга киритмасдан бартараф этишни ваъда қилган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг