Сурхондарёда 857 миллион сўмлик газ ўғирлаган МЧЖ фош қилинди (+видео)
Сурхондарё вилоятида 857 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Унда айтилишича, газ таъминоти бўлими ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари иштирокида Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Маълум бўлишича, туманнинг «Қораянтоқ» МФЙда жойлашган Сурхондарё вилояти иссиқлик таъминотига қарашли МЧЖда табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, электрон газ ҳисоблаш ускунасининг максимал ҳисоблаш қувватидан ортиқча газ жиҳозлари ўрнатилиб, табиий газдан қоидабузарлик билан фойдаланиб келингани фош қилинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, 857 миллион сўмлик табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг