Сурхондарё вилояти Бандлик бошқармасига янги раҳбар тайинланди

13:36 22 Декабрь 2025 Жамият
167 0

Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасига бошлиғи лавозимига Абдурайимов Баҳодир Рахматуллаевич тайинланди.

Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи лавозимига Абдурайимов Баҳодир Рахматуллаевич тайинланди.

Баҳодир Абдурайимов 1982 йилда Бойсун туманида туғилган. 2005 йилда Термиз давлат университетини тамомлаган бўлиб, маълумоти бўйича молия соҳаси мутахассиси ҳисобланади.

Меҳнат фаолияти давомида у Сурхондарё вилояти иқтисодиёт бош бошқармасида турли масъул лавозимларда ишлаган. Шунингдек, Олтинсой ва Денов туманларида ҳокимнинг биринчи ўринбосари сифатида самарали фаолият юритиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларида катта тажриба орттирган.

Мазкур тайинловга қадар, 2025 йилдан буён Денов тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, ушбу лавозимда ишлаб келган Одилжон Яқубов аввалроқ Сариосиё тумани ҳокими этиб тайинланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер