Суриядаги ҳарбий мактабга қилинган ҳужум оқибатида 100 киши ҳалок бўлди

01:45 06 Октябр 2023 Дунё
664 0

Фото: РИА «Новости»

Суриянинг Хомс шаҳридаги ҳарбий мактабга учувчисиз учоқ томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 100 кишига етган. Бу ҳақда Сурия Инсон ҳуқуқлари кенгашига таяниб, “Al Hadath“ телеканали хабар бермоқда.

Қурбонлар ва жароҳатланганларнинг аксарияти мактабга таклиф қилинган суриялик аскарларнинг қариндошлари ҳисобланади. Улар орасида аёллар ва болалар ҳам борлиги маълум қилинди.

Битирув маросимида Сурия Мудофаа вазири Али Маҳмуд Аббос ҳам иштирок этган. Тантанали тадбир 1973 йилги араб-исроил урушининг 50 йиллигига тўғри келди.

Шу йилнинг 3 октябрь куни Исроил мудофаа кучлари Сурия қуролли кучларининг мамлакат шарқида жойлашган позицияларига ҳаводан зарбалар берди. Ҳужум натижасида 2 нафар суриялик аскар яраланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер