Сурияда исёнчилар Ҳафиз Асаднинг қабрини вайрон қилишди
BBC томонидан тасдиқланган видеоларда кўплаб қуролланган одамлар ва ёнаётган мақбарани кўриш мумкин.
“Ҳайят Таҳрир аш-Шам” ҳаракати бошчилигидаги исёнчилар яшин тезлигида Сурияни қўлга киритиб, Асадлар оиласининг 54 йиллик ҳукмронлигига нуқта қўйди. Мамлакатни ташлаб қочган президент Башар Асад ва унинг оиласига Россия бошпана берди.
Бутун мамлакат бўйлаб марҳум президент Ҳафиз ҳамда унинг ўғли Башарнинг ҳайкаллари ва суратлари уларнинг ҳукмронлигига барҳам берилганини нишонлаётган сурияликларнинг шодиёналари остида йўқ қилинмоқда.
2011 йилда Башар Асад демократия руҳидаги тинч намойишни шафқатсизларча бостириб, мамлакатни вайронкор фуқаролик урушига гирифтор қилган, оқибатда ярим миллиондан ортиқ суриялик ҳалок бўлган, 12 миллион фуқаро ўз уйларини ташлаб кетганди.
Ҳафиз Асад Сурияни 1971 йилдан 2000 йилда вафотигача, ҳокимият ўғлига топширилгунга қадар шафқатсизларча бошқарган.
Мамлакат аҳолисининг қарийб 10 фоизини ташкил этувчи кўплаб Алавийлар узоқ вақт ҳокимиятда бўлганларида Асадларни астойдил қўллаб-қувватлаганлар.
Улардан баъзилари энди ғалаба қозонган исёнчилар нишонига тушишидан қўрқишади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг