Сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатларни тартибга солувчи қонун муҳокама қилинди

10:59 01 Ноябрь 2025 Сиёсат
394 0

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлисида “Сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатлар тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Таъкидланганидек, мамлакатимизда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда қўллаш, рақамли маълумотлардан фойдаланилиш имкониятини ва уларнинг сифати юқори даражада бўлишини таъминлаш, ушбу соҳада малакали кадрлар тайёрлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Таҳлиллар сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш ҳамда уни молиялаштириш ҳажми ошиб бораётганини кўрсатмоқда.

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Мазкур Қонун билан тегишли қонун ҳужжатларига, жумладан “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунга сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатларни тартибга солувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Хусусан, “сунъий интеллект” тушунчасига ҳуқуқий таъриф берилмоқда, ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда махсус ваколатли органнинг вазифалари белгиланмоқда, ахборот ресурсларини яратишда ҳамда ахборот тизимлари ишида сунъий интеллектдан фойдаланишнинг умумий қоидалари ҳамда ушбу технологиялардан фойдаланишда шахсга доир маълумотлар дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қоидалар белгиланмоқда.

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Сенаторларнинг фикрича, ушбу Қонун сунъий интеллект технологияларини янада ривожлантиришга, ундан фойдаланишнинг умумий асосларини белгилашга ҳамда мазкур соҳада юзага келадиган муносабатларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини янада ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?