Судьяликка номзодларга баҳо бериш амалиёти жорий этилади

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ҳузурида ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, Конституциявий суд ва Олий суд судьялари, Судьялар олий кенгаши аъзолари, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, илмий-тадқиқот институтлари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди.
Йиғилишда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Шу билан бирга, ушбу лойиҳа юзасидан вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда илмий доиралар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар кўриб чиқилди.
Таъкидланишича, мамлакатимизда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, одил судловга эришиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда. Шу билан бирга, Сенатнинг айрим конституциявий ваколатлари фақат номзодларни тасдиқлаш билан чекланиб қолмоқда. Хусусан, Сенат томонидан Конституциявий суд ва Олий суд судьялари, Судьялар олий кенгаши аъзоларини тасдиқлаш жараёнида уларнинг фаолияти билан танишиш ва баҳо бериш амалиёти йўлга қўйилмаган.
Мазкур қонун лойиҳасида ана шу амалиётни жорий этиш, яъни Конституциявий суд ва Олий суд судьялигига, шунингдек, Судьялар олий кенгаши аъзолигига номзодларнинг фаолиятини ўрганиш, улар ҳақида хулоса бериш тартибини белгилаш назарда тутилган.
Йиғилишда билдирилган таклиф ва тавсиялар қонун лойиҳасини янада такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг