Суданнинг Эл-Фашер шаҳрида исёнчилар ҳужумлари оқибатида 2 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди
РИА Новостининг хабар беришича, Суданнинг Эл-Фашер шаҳрида Тезкор жавоб кучлари (SBR) исёнчилари назоратни қўлга киритгач, 2 мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган. Бу ҳақда минтақавий ҳукумат вакили Агад бен Кони маълум қилган.
«Ҳалок бўлганлар сони 2 227 кишига етди, уларнинг орасида аёллар, болалар ва кексалар ҳам бор. Барчаси кўрди — жангарилар Саудий касалхонасида, қочқинлар учун вақтинчалик бошпаналарда ва масжидларда ярадорларни, беморларни ҳамда ўқ-дорилардан паноҳ излаган одамларни отиб ташлашди», — деди у.
Маълумотларга кўра, сўнгги кунларда Эл-Фашерни 393 мингдан ортиқ киши тарк этган. Улардан 30 мингга яқини Корма, Тавила ва бошқа шаҳарлардаги қочқинлар лагерларига етиб борган — бу жойлар Эл-Фашердан ўнлаб километр узоқликда жойлашган.
Якшанба куни Тезкор жавоб кучлари (SBR) Эл-Фашердаги 6-пиёда дивизияси штабини эгаллаганини эълон қилди. Бу дивизия Дарфурдаги ҳукумат қўшинларининг сўнгги таянч нуқтаси эди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 15 апрелдан бери Суданда генерал Муҳаммад Ҳамдан Дағло бошчилигидаги «SBR» кучлари ва мунтазам армия ўртасида қаттиқ жанглар давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
- Тилда пайдо бўладиган ўзгаришлар саратон касаллигининг нозик аломати бўлиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг