Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани очиқланди

18:37 23 Декабрь 2025 Иқтисодиёт
455 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистонда жорий йил йил бошидан бери солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берган фуқароларга жами 24,1 млрд сўм мукофот тўланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Билдирилишича, 2025 йилнинг январь ноябрь ойларида «Солиқ» мобил иловасининг «Солиқ ҳамкор» тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 103 180 та мурожаат келиб тушган.

Шундан:

• 93 141 таси харид чеки бермаслик;

• 3 847 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;

• 215 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;

• 5 977 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.

Мурожаатларнинг 51 541 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётганлиги сабабли кўриб чиқилмаган.

Мурожаатлар асосида 44 196 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 98,9% ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган. Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 44 413 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20 фоиз) 30,7 млрд сўм мукофот тўланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер