Сохта ҳужжатлар асосида ер майдонини сотмоқчи бўлганлар ушланди

Фото: Прокуратура департаменти
Навоий вилоятида сохта ҳужжатлар асосида ер майдонини сотмоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Кармана тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Р.Э. ва И.К. «Наврўз» МФЙ ҳудудида жойлашган ер майдони сотилиши ҳақида интернет тармоқларида эълонлар бериб, ер майдони ўзига тегишли эканлиги ҳақида сохта ҳужжатларни тайёрлаб, фуқаро Ў.Р.нинг ишончига кириб, унинг номига 6,5 сотих ер майдонини расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, эвазига фуқаро И.К. 325 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг