Сўхда илк бор буйрак кўчириш амалиёти ўтказилди

11:42 25 Июнь 2025 Жамият
86 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона вилоятининг Сўх туманида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 11 та амбулатор-поликлиника, янги ташкил этилган оилавий шифохоналар ва тиббиёт пункти орқали хизмат кўрсатилиб, замонавий шароитлар яратилди.

Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокорлари бир ой муддатга Сўхга юборилиб, 800 га яқин бемор тиббий кўрикдан ўтказилди. Энг муҳими, туманда илк бор буйрак кўчириш амалиёти муваффақиятли амалга оширилди. Жарроҳликда Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази мутахассислари ҳам иштирок этди.

— Ўтган қисқа вақт мобайнида тумандаги 11 та бирламчи тиббиёт муассасасида қарийб 800 нафар бемор тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга зарур тавсиялар берилди ҳамда муолажалар амалга оширилди, — дейди Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Одилжон Умаров. — Энг муҳими, туман тиббиёт бирлашмаси тарихида илк бор буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти муваффақиятли бажарилди.

Бундан ташқари, буйрак етишмовчилигидан азият чекувчи беморлар учун марказий шифохонада 3 та гемодиализ аппарати ўрнатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?