Содиқ Сафоев халқ таълими фаоллари билан учрашди
Фото: Сирожиддин Воҳидов / "Халқ сўзи"
Пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги 330-умумтаълим мактабида ташкил этилган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори С. Сафоев ва университет профессор-ўқитувчилари Янгиҳаёт тумани халқ таълими фаоллари билан учрашди.
Учрашувда Президент раислигида шу йил 5 апрель куни халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигининг таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини амалга ошириш бўйича ахборот берилди.
Жумладан, мактабларда таълим сифатини кўтариш бўйича методологик ёрдам кўрсатиш, муайян таълим йўналишлари (гуманитар ва аниқ фанлар, хорижий тиллар) бўйича мактаб педагогларининг малакасини ошириш ҳамда халқ таълими соҳасида хорижий тажрибани ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш ҳақида ахборот тақдим этилди.
Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш борасида ЖИДУ профессор-ўқитувчилари Янгиҳаёт тумани мактаблари билан тизимли ишларни амалга оширишни бошладилар.
Бундан ташқари, С.Сафоев томонидан Янги Ўзбекистоннинг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси мамлакатимизда сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, илмий-маърифий ҳамда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш соҳаларида амалга ошириладиган вазифаларни қамраб олгани, хусусан, адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантиришнинг энг муҳим омили ҳисобланган сифатли таълим-тарбия масаласи доимий эътибор марказда бўлиши таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг