Сирдарёлик шифокорлар — Қорақалпоғистонда
Президент Администрациясининг тегишли топшириғига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашиш, ҳудудларда амалга оширилаётган лойиҳаларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш юзасидан Сирдарё вилояти ҳокими томонидан тасдиқланган фармойишга асосан, Қанликўл туманини комплекс ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳ шакллантирилиб, жойларда ўрганиш ва амалий кўмаклашиш ишлари йўлга қўйилди.
Жумладан, шу кунларда Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи в.в.б. Ёрбек Маманазаров, Гулистон тиббиёт кластери директори Шуҳрат Ҳусанов, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази директори Баҳодир Тешабоев ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиали директори ўринбосари Бобур Тожибоев хизмат сафари билан Қанликўл туманида бўлиб, ҳудудда тиббий хизматлар сифатини оширишга қаратилган амалий тадбирларни олиб бормоқда.
Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати маълум қилишича, Қанликўл тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида аҳолини, шу жумладан болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ташкил этилди. Кўрик жараёнида фуқаролар кенг қамровли диагностик текширувлардан ўтказилиб, уларга зарур тавсия ва йўлланмалар берилмоқда. Шунингдек, 40 ёшдан ошганларда қандли диабет ҳамда юрак-қон томир касалликлари скрининг текшируви амалга оширилмоқда. Скрининг натижалари асосида индивидуал даволаш режасини ишлаб чиқиш ҳам йўлга қўйилган.
Бундан ташқари, туман тиббиёт бирлашмаси травматологлари билан ҳамкорликда юқори технологик режали жарроҳлик амалиётлари ўтказилади ва мазкур амалиётлар ҳудудда ихтисослаштирилган тиббий хизматлар қамровини кенгайтиришга хизмат қилади.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг