Сирдарёдаги аянчли ЙТҲда 1 нафар йўловчи ҳалок бўлди

Видеодан кадр
Сирдарё вилояти Оқолтин туманида «Lacetti» русумли транспорт воситаси йўлни иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа бориб урилиши оқибатида 1 нафар йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бахтсиз ҳодиса жорий йилнинг 19 июнь куни тонгги соат 05:40 ларда вилоятнинг Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 116-километрида юз берган.
Юқоридаги видеодан кўриш мумкинки, «Lacetti» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўлни иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа бориб тўқнашган. Шундан сўнг ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Yutong» русумли транспорт воситаси «Lacetti»ни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида енгил машинада йўловчи сифатида келаётган 1 нафар йўловчи тан жароҳатлар олиб, туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида вафот этган.
ЙҲХБга кўра, ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг