Сирдарёда яна бир ИЭС тамал тоши қўйилди
Фото: "Халқ сўзи"
Сирдарё вилояти Ховос туманида лойиҳа қиймати 150 миллион долларга тенг, 220 мегаватт қувватга эга бўлган иссиқлик электр станцияси қурилиши бошланди. Туркиянинг “Cengiz Enerji” компанияси томонидан бунёд этиладиган ИЭС қурилишини 2022 йилнинг август ойига қадар тугатиш режалаштирилган. Мутахассисларнинг фикрича, ишлаб чиқарадиган электр энергияси миллий энерготизимга уланадиган ушбу ИЭСнинг ёнилғи сарфи турдош корхоналарникига нисбатан деярли икки баравар кам бўлиши алоҳида аҳамиятга молик.
Янги ИЭС қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ва “Cengiz Enerji” компанияси бош директори Ахмет Женгиз иштирок этди.
Маълумот учун айтиш ўринлики, айни пайтда Боёвут туманида ҳам яна бир йирик буғ-газ электр станцияси қурилмоқда. Шунингдек, вилоятда Марказий Осиёдаги энг улкан энергия корхонаси – Сирдарё ИЭС ҳамда тарихий Фарҳод ГЭСи ҳам юқори қувватда ишлаб турибди.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг