Сирдарёда қовундан бир неча маҳсулот олинмоқда

11:26 10 Октябр 2025 Жамият
144 0

Ўзбекистон қовунларининг экспорт географияси йил сайин кенгаймоқда. Шу билан бирга, эндиликда ундан олинаётган маҳсулотлар ҳам хориж бозорларида сотилмоқда.

Ховос туманининг Оқчангал маҳалласи аҳли тайёрлаётган қовунқоқилар Европа мамлакатларигача етиб боргани ҳам эътиборга молик. Бу натижага қовунларининг ширинлиги билан бир қаторда ундан юқори сифатли қуруқ мева, яъни қовунқоқини харидоргир қилиб тайёрлашни пухта эгаллаш туфайли эришилди.

Айни пайтда Оқчангалда қовуннинг пўчоғи ҳам қуритилиб, чорва учун тўйимли озуқага айлантирилаётир. Уруғи эса косметика саноатининг ноёб хомашёси сифатида харид қилинмоқда.

— Қовун етиштириш ва ундан қовунқоқи ҳамда бошқа маҳсулотлар тайёрлаш аҳолимизнинг драйвер фаолият тури ҳисобланади, — дейди мазкур маҳалла фуқаролар йиғини раиси Асатилло Норжигитов. – Деҳқонларимиз кўп йиллардан буён ушбу полиз экинини ўстириб келади. Шу боис узоқ-яқинда маҳалламиз уста қовунчилар манзили сифатида танилган. Келгусида айни фаолиятимиз асосида сайёҳлик манзиллари ҳам ташкил этиш ниятидамиз.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ

«Халқ сўзи».   

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?