Сирдарёда машина ўғирлаган икки йигит Бўкада ИИБ ходимини пичоқлади
Фото: Kun.uz
Сирдарёда 18 ёшли икки йигит машина ўғирлаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига ҳужум қилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса 2 август куни содир бўлган. Самарқанд шаҳрида икки йигит бир автомашинага йўловчи сифатида ўтирган. Сўнгра Сирдарё вилояти ҳудудида ҳайдовчи машинадан тушган вақтда, улар автомобилни ўғирлаб қочишган. Изларни йўқотиш мақсадида улар машина рақамларини ечиб ташлаган.
03:15 да автомобиль ўғирлиги ҳақида хабар тушган ва шундан сўнг уларни қўлга олиш бўйича махсус операция бошланган.
Тошкент вилоятининг Бўка туманида йўл ҳаракати қоидаларини бузган ушбу шахсларни тўхтатишга уринаётган ИИБ ходими бўйни пичоқ билан жароҳатланган. Ундан сўнг йигитлар биринчи автомобилни ташлаб кетиб, ходимнинг хизмат автомашинаси — Matizʼни ўғирлаб қочишган.
Оҳангарон шаҳрида эса ЙПХ ходимининг тўхташ тўғрисидаги талабини инкор этган ҳолда, уни уриб кетишган.
Шундан сўнг гумонланувчилар ушланди. Улар Жиноят кодексининг 267-моддасига кўра, транспорт воситасини олиб қочиш 5 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг