Сирдарёда Корея билан янги ҳамкорлик йўналишлари очилади
Корея Республикасининг пойтахти — Сеул шаҳрида ўтказилган “Сирдарёда бизнес қилинг” бизнес-форуми доирасида Сирдарё вилояти делегацияси Кореянинг қатор нуфузли компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. Жумладан, Корея онлайн импорт ва экспорт ассосиацияси, 3H Korea, Tubestar Co, Arizon, Sysmate, Happy LNB, Gem Nanotechnology, OTTO, Filmax AMP ҳамда Toytron Co компаниялари билан музокаралар олиб борилди, деб хабар бермоқда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Учрашувлар давомида икки томонлама манфаатли лойиҳаларни Сирдарё вилояти ҳудудида амалга ошириш, инвестициявий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ишлаб чиқариш ҳамда инновацион йўналишларда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, бугун вилоят раҳбари Эркинжон Турдимов бошчилигидаги делегация аъзолари «Sun Moon University»да ҳам бўлишди. Унда Гулистон шаҳрида ушбу университетнинг филиалини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Сирдарё вилояти делегациясининг Корея Республикасига хизмат сафари давом этмоқда.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг