Сирдарёда ЙТҲга учраган «Cobalt» мажақланиб, ёниб кетди

12:48 17 Июль 2025 Жамият
161 0

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида йўл-транспорт ҳодисасига учраган «Cobalt» ёниб кетди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, воқеа кеча, 16 июль куни соат 17:10 ларда Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтувчи Халқаро аҳамиятдаги М-34 автомобиль йўлининг 122-километрида содир бўлган.

1991 йилда туғилган ҳайдовчи Р.Н. турмуш ўртоғи Р.О.га тегишли бўлган «Cobalt» русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги бетон тўсиққа урилган.

ЙҲХБга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?