Сирдарёда 250 гектар фойдаланишдан чиқарилган ер майдонида интенсив боғ ташкил этилади

22:07 09 Февраль 2022 Жамият
734 0

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Сирдарё вилояти Ховос туманида 250 гектар фойдаланишдан чиқарилган ер майдони интенсив боғ ташкил этиш учун фарғоналик тадбиркор-боғбонга ажратилади. Ушбу ҳудудга 600 минг туп кўчат экиш режалаштирилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Шунингдек, тадбиркор-боғбон томонидан ерларни фойдаланишга қайтариш чораларини мукаммал кўрилади ҳамда сув тежовчи технологиялар тўлиқ жорий этилади. Боғ ташкил этилганидан сўнг субсидия ва банк кредити эвазига аҳолига бериш усуллари кўриб чиқилади. Ушбу ҳудудга олиб борувчи йўллар ёқасига манзарали дарахт кўчатлари экилиб, маҳаллий аҳоли иш билан таъминланади.

Маълумот учун, интенсив боғга 130 гектар олма, 50 гектар ўрик, 50 гектар олхўри ва 20 гектарга узум кўчати экилади. Барча дарахтлар шўрга чидамли бўлган беҳи кўчатларининг илдизига пайванд қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?