Сирдарёда 13 ёшли қизни ўлдириб, қочиб кетганликда гумонланган эркак қидирилмоқда

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида 13 ёшли қизнинг жасади ўз уйидан қотиллик аломатлари билан топилган эди. Вилоят ИИБ уни ўлдиришда гумонланган эркакка нисбатан қидирув эълон қилди.
Маълум қилинишича, Янгиер шаҳар “Обод юрт” маҳалласи Самарқанд кўчаси 8-уй, 7 хонадонда яшовчи, 1975 йилда туғилган Холтўраев Йўлдошали Ашурович оғир турдаги жиноят содир этганликда гумонланиб қидирилмоқда.
Алоҳида белгилари: бўйи 170-175 см атрофида, буғдойранг, озғиндан келган, эгнида сариқ-кўк чизиқли кўйлак, қора рангли шим ва оёғида қора рангли туфли бўлган.
Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш сўралди:
102 қисқа рақами, (67) 343-52-22, (67) 343-51-11, (78) 221-02-73, (67) 350-11-02, (88) 908-22-00
Хабар берганларнинг шахсига оид маълумотлари сир сақланиши кафолатланади. Ушбу фуқаро топилишида кўмаклашган фуқаролар 10 миллион сўм пул маблағи билан мукофотланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг