Сингапурлик сайёҳлар учун Ўзбекистонга чартер рейслар ташкил этилади
Иллюстратив фото
Сайёҳлар учун Сингапурдан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри чартер рейслар ташкил этилади. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар қилди.
Сингапурнинг етакчи туроператорларидан бўлган «Chan Brothers Travel» компанияси жорий йилнинг декабрь ойидан Ўзбекистонга юзлаб туристларни олиб келишни режалаштирмоқда. Ушбу мақсадда Сингапурдан Ўзбекистонга чартер парвозлар йўлга қўйилади.
Тўққиз кунлик тур доирасида Сингапур ва Осиё-Тинч океани минтақасидаги бошқа мамлакатлардан келган сайёҳлар Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби қадимий шаҳарларга ташриф буюради. Шунингдек, Ўзбекистоннинг бой тарихи, маданияти, бетакрор меъморий ёдгорликлари, гўзал табиати, маҳаллий аҳолининг урф-одатлари ва миллий таомлари билан танишади.
Чартер парвозларни тарғиб қилиш мақсадида компания Ўзбекистонга бағишланган махсус маркетинг кампаниясини бошлайди.
Шу билан бирга, Сингапурда ўтказиладиган туристик кўргазмаларда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган тадбирлар ташкил этилади.
Таъкидлаш жоиз, саёҳатчилар билан Ўзбекистонга Сингапурнинг хитой ва малай тилларидаги машҳур радиобошловчилари ҳам ташриф буюришади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг