Сифати кафолатланмаган маҳсулотларни ноқонуний олиб ўтишга уриниш бартараф этилди
Товар моддий бойликларини юртимизга божхона тўловларидан қочиб ноқонуний йўллар билан олиб киришга уриниш ҳолатларига божхоначилар томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси “Косонсой” чегара божхона пости ходимлари томонидан фуқаро А.А.нинг найранги фош этилди.
Ушбу шахс белгиланган меъёрдан ортиқ бўлган маҳсулотлар учун тўланиши лозим бўлган божхона тўловларидан бўйин товлаб, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 11 миллион сўмлик 15 турдаги хўжалик молларини мазкур пост орқали ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлганида тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг