СИ ёрдамида шахсга доир маълумотларга ноқонуний ишлов берганлик учун жавобгарлик белгиланди
Иллюстратив фото
Бугун, 21 январь куни қабул қилинган Қонун (ЎРҚ–1115-сон) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонунга қуйидагиларга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди:
• сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишнинг умумий асосларини белгилаш;
• ушбу соҳадаги ваколатли давлат органининг ваколатларини аниқлаштириш.
Ҳужжатга кўра, сунъий интеллект – инсоннинг билим ва кўникмаларига тақлид қилиш, мустақил ўрганиш, ечимларни излаш ва аниқ вазифаларни бажаришда инсон ақлий фаолияти натижалари билан таққосланадиган натижаларни олиш имконини берувчи технологик ечимлар мажмуидир.
Шунга асосан, инсоннинг ҳуқуқи ва эркинлигига алоқадор бўлган юридик аҳамиятга эга қарорларни қабул қилишда фақат сунъий интеллектдан фойдаланиб яратилган технологиялар асосида ишлайдиган ахборот тизимлари хулосаларига таяниш мумкин эмас.
Шунингдек, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов бериш, уларни ОАВлар, телекоммуникация тармоқлари ёки интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш: маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуролларини мусодара қилиб, БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (41 млн 200 минг сўмгача) жарима солинишига сабаб бўлиши белгиланди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг