Шунчаки қизиқиш оилавий бизнесга айланди
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Қишлоқда яшаб туриб, кафтдек ерини обод қилиб қўймаган, турмушдан сўз очилганида нолишдан бўлак нарига ўтмайдиган айрим кимсалар учун Вобкент туманидаги Сариосиё қишлоғида яшовчи Шуҳрат Латиповнинг фаолияти сабоқ бўлмоққа арзийди. Гап шундаки, бу инсон уй шароитида бутун бошли қуёнчилик фермаси ташкил этиб, рўзғорини бут, бозорни тўкин қилишга ҳисса қўшмоқда.
— Қуёнчиликка шунчаки қизиқиш биз учун оилавий бизнесга айланди, — дейди у. — Бундан икки йилча муқаддам банк томонидан ажратилган 20 миллион сўм миқдоридаги кредитга «паҳлавон» зотли 20 бош қуён харид қилган эдик. Бугунги кунга келиб улар сони ўн карра кўпайиб 200 бошга етди. Шунинг ортидан рўзғоримизга йилига ўртача 40-45 миллион сўм миқдорида қўшимча даромад кирмоқда.
Шуҳрат аканинг таъкидлашича, қуёнчилик билан шуғулланиш учун катта ер майдони, қиммат озуқа талаб қилинмайди. У беда, сабзи, карам, шолғомни хуш кўради. Меҳнати оғир эмас. Олти-етти ойда 7-8 килограмм вазнга эга бўлади. Гўшти парҳезбоп. Бозорда килоси 70 минг сўмдан сотилганида бир бош қуёндан 400 минг сўм атрофида даромад кўриш мумкин. Эътиборлиси, қишлоқда Латиповлар хонадонидан ибрат олиб, уй шароитида қуёнчилик билан шуғулланишга киришган оилалар сони тобора кўпаймоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг