Шимолий Корея аскарлари Украинанинг урушдаги энг катта муаммосига айланмоқда
Украина қуролли кучлари учун сўнгги ҳафталардаги энг асосий муаммо Россиянинг Шимолий Корея аскарларидан фойдаланаётгани бўлган, деб хабар бермоқда «News Pravda» нашри.
Украина ҳарбийларининг таъкидлашича, Россия артиллерияси ва учувчисиз самолётлари томонидан қўллаб-қувватланган қўшинлар катта гуруҳлар ташкил қилиб Украина позициялари томон фаол ҳаракат қилмоқда. Россия аскарлари кореяликлардан фарқли ўлароқ кўзга ташланмаслик учун кичикроқ гуруҳларга бўлиниб ҳаракат қилишади. Шимолий Корея аскарлари эса учувчисиз самолётларга эътибор бермай, йўқотишларга қарамай фақат олдинга силжишда давом этади.
«Россия қўшинлари муваффақиятларини мустаҳкамлаш учун тез-тез уларга эргашишмоқда, Руслар бизнинг позицияларимизга ҳужум қилиб, йўқотишларга учраса чекинадилар. Шимолий Кореялик аскарлар эса фақат олдинга ҳаракат қилишади», дейди украиналик ҳарбийлар.
Курск вилоятидаги Украина назорати остидаги ҳудуд «тинчлик музокараларининг асосий нуқтасига айланиши мумкин, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг