Шифокорлар ёшларда юракнинг тўсатдан тўхтаб қолиш белгилари ҳақида маълумот берди
Иллюстратив фото
Швециянинг Готеборг университети олимлари ёшларда юракнинг тўсатдан тўхтаб қолишидан сал олдин пайдо бўладиган аломатлар ҳақида маълумот беришди. Бу ҳақда батафсил “News Medical” журналида мақола чоп этилди.
Швецияда 2000 йилдан 2010 йилгача тўсатдан юрак тўҳтаб қолиши билан боғлиқ 903 ҳолатни қамраб олган тадқиқотда бир ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ва 36 ёшгача бўлган ёшлар маълумотлари таҳлил қилинди.
“Олимлар ўлим ҳолатларининг 22 фоизи тўсатдан аритмик ўлим синдроми (SADS) туфайли содир бўлганлигини аниқладилар. SADS ҳолатларининг деярли учдан икки қисми (64%) эркакларда содир бўлган, уларнинг ўртача ёши 23 ёшда”, — бўлган дейилади тадқиқотда.
Мақолага кўра, олимлар ёшларда кўпинча юракнинг тўсатдан тўхтаб қолишидан олдин ҳушидан кетиш, талвасалар, иситма, қусиш, юрак уриш тезлигининг ошиши каби аломатлар пайдо бўлишини аниқлаганлар.
Тадқиқотчилар, шунингдек, SADSдан вафот этган беморларнинг деярли учдан бир қисми ўлимидан олдин олти ой ичида тиббий ёрдамга мурожаат қилганини таъкидладилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Австралияда 16 ёшгача бўлган ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг