Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга ташрифининг бугунги дастури қандай бўлади?

01:05 19 Февраль 2026 Сиёсат
117 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтон шаҳрига амалий ташрифининг бугунги дастури музокараларга бой бўлади, деб хабар бермоқда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Билдирилишича, давлатимиз раҳбари АҚШ савдо вазири Ховард Латник, АҚШ Экспорт-импорт банки президенти ва раиси Жон Ёванович ва Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси бош ижрочи директори Бен Блек билан учрашувлар ўтказади.

Шунингдек, АҚШ бизнес доиралари вакиллари билан стратегик режалардан аниқ лойиҳаларни амалга оширишга ўтишга қаратилган янги форматдаги давра суҳбати ҳамда Ўзбекистон–АҚШ ҳамкорлигининг устувор йўналишлари бўйича қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.

Ишбилармонлик тадбирлари якунлари савдо-иқтисодий ва инвестициявий шерикликни янада ривожлантиришга, шунингдек, аниқ қўшма лойиҳаларни илгари суришга қўшимча суръат бағишлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?